"Барселона" Альбага ўринбосар топиб қўйди
"Барселона" раҳбарияти жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Хорди Альбага ўринбосар топди.
Журналист Хави Мигелнинг сўзларига кўра, каталонияликлар “Сельта” ҳимоячиси Хави Галанни ушбу позицияга энг муносиб номзод сифатида қарашмоқда.
Манбага кўра, Жорди март ойида 33 ёшга тўлди, шунинг учун яқин келажакда унга яхши ўринбосар топишга эҳтиёж пайдо бўлади.
Қайд этилишича, “Барселона” олдига асосий тўсиқ Галаннинг “Сельта” билан 2026 йилгача мўлжалланган шартномаси борлигидир. Бу борада футболчиларни ўзаро алмаштириш эҳтимоли ҳам истисно қилинмаяпти. Боиси “Сельта” ва “Барселона” ўртасида яхши муносабатлар мавжуд.
Фикрлар