"Барселона" Альбага ўриндош топди

"Барселона" клуби раҳбарияти мавсумлар оралиғида жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Жорди Альбага ўриндош сотиб олишни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича каталонияликларнинг бу борадаги эътибори "Вольфсбург" ҳимоячиси Жером Руссийонга тушди. Немис клуби эса 26 ёшли франциялик футболчисини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Руссийон якунланган мавсум “Вольфсбург” сафида жами 31та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!