"Барселона" Альбани қанча муддатга йўқотди?

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жорди Альба кеча ЕЧЛ гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган “Славия”га (0:0) ўйинда сонидан олган жароҳатни янгилаб олди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра унинг соғайиши учун тахминан 4-5 ҳафта муддат талаб этилиши мумкин.

Маълумот учун, 30 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум “Барса” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!