"Барселона" Аллегрига таклиф юборди

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти жамоага янги бош мураббий қидиришни давом эттирмоқда ва бу борада улар айни дамда ишсиз юрган италиялик мутахассис Массимилиано Аллегрига таклиф билан чиқишган.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” Аллегрини ёзда жамоадан кетадиган Эрнесто Вальверденинг ўрнига муносиб кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона" бош мураббий лавозимига Хави ва Рональд Куманни ҳам таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Улар шунингдек Кике Сетьен ("Сент-Этьен" собиқ устози), Хави Гарсия Пьементо ("Барселона" ёшлар жамоаси мураббийи), Габриэл Милито ("Эстудиантес") ва Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм" собиқ устози) каби мутахассислар номзодларини ҳам кўз остига олиб қўйишган.ф

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!