"Барселона" Анчелотти кашф қилган футболчини оладиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Атлетико Паранаэнсе» таркибида тўп суриб келаётган ёш ҳимоячи Артур Диас яқин вақтларда Европага йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Испания оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Манбаларга кўра, 19 ёшли футболчига «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби скаутлари бир неча ойдан буён Артур Диаснинг ўйинларини кузатиб келаётгани айтилмоқда.

Халқаро ўйинларга танаффус даврида Диас Бразилия миллий жамоаси сафида дебют қилди. Унинг майдондаги ҳаракатлари «селесао» бош мураббийи Карло Анчелотти томонидан ижобий баҳоланди.

Артур Диаснинг «Атлетико Паранаэнсе» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 31 декабрига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ёш ҳимоячининг трансфер қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!