"Барселона" антиқа усул топди

 
"Барселона" ҳали ҳам ўнг қанот ҳимоясига футболчи қидиришда давом этмоқда. "Шахтёр" аъзоси Дарио Срна, "Милан" вакили Маттиа Де Шильодан ташқари каталонияликлар "Челси" ҳимоячиси Виктор Мозесни ҳам нишонга олди.
 
Аслида Мозес қанот ярим ҳимоячиси ҳисобланади. Лекин Луис Энрике уни ҳимоячи ўрнида ўйнатмоқчи. "Барселона" қўллайдиган 3-4-3 схемасида Мозес бемалол ўнг қанот ҳимоясини ёпиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
25 ёшли футболчининг "Челси" билан шартномасини 2019 йилгача тузилган ва Мозес жорий мавсумда 11 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ҳам урди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!