"Барселона" АПЛдан ярим ҳимоячи топди!

Бразилиялик ярим ҳимоячи Бруну Гимарайш Испания суперклубида ишлаш имкониятига эга, деб хабар беради "Mundo Deportivo" нашри.

Манбанинг хабар беришича, жанубий америкалик хавбекка "Барселона" фаол қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анорранглилар" ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва Гимарайшни қўлга киритиш клубнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

26 ёшли ярим ҳимоячи 85 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўтган йилнинг январь ойидан бошлаб Бруну Англиянинг "Ньюкасль" жамоасида тўп сурмоқда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Гимарайш 14 ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!