"Барселона" "Астон Вилла" футболчисини нишонга олди
Каталониянинг "Барселона" клуби "Астон Вилла" марказий ҳимоячиси Пау Торресни сотиб олиши мумкин.
Хабарларга кўра, 28 ёшли ҳимоячи "Барселона" уни сотиб олиш учун жиддий қадам ташласа, Испанияга қайтишга қарши эмас. Унинг ўзи ҳам "кўк-анорранглилар" либосида ўйнашни истамоқда. Каталония клуби ҳимоядаги муаммолар сабаб жорий мавсумда жуда кўп тўп ўтказиб юборди. Шу сабабдан ҳам марказий ҳимояни кучайтириш учун жамоага янги қон қуйишни мақсад қилган. Торреснинг бирмингемликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Футболчининг нархи 25 миллион еврога баҳоланган.
Маълумот учун, испаниялик ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 18та учрашувда майдонга тушди.



Комментарии