"Барселона" "Атлектико"га ярим ҳимоячисини сотмоқчи эмас

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитичга "Атлетико Мадрид" қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, ушбу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли жуда кам.

31 ёшли хавбек жорий мавсумда асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди, шу сабабли футболчи бошқа клубга ўтиш таклифларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

"Барселона" ҳам ўз навбатида футболчини ушлаб турмоқчи эмас. Аммо "кўк-анор рангликлар Ла Лига клубларидан юбориладиган барча таклифларга рад жавобини бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ракитичга туриннинг "Ювентус" клуби ҳам давогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!