"Барселона" "Аякс" билан футболчи алмаштирмоқчи

"Аякс" ҳимоячиси Сержино Дест фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, каталонияликлар Голландия гранди билан ўзаро футболчи алмаштиришни режалаштирмоқда. Аниқроғи, “Барса” Дест эвазига "Аякс"га португалиялик ҳимоячи Нелсон Семедуни бермоқчи. Боиси, Семеду жамоанинг янги устози Рональд Куманнинг режаларига кирмайди.

19 ёшли америкалик Дестнинг трансфери эса 18 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!