"Барселона" аёллар жамоаси Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди!

“Барселона” жамоаси аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Каталонияликлар финалда “Челси”ни 4:0 ҳисобида таслим қилди.

Эътиборлиси, “Барселона” аёллар жамоаси ушбу совринни ўз тарихида илк бор қўлга киритди. Бундан ташқари, “Барселона” ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан илк клуб бўлди.

“Барселона” эркаклар жамоаси жорий мавсум ЕЧЛда 1/8 финалда ПСЖга имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашган эди.

Эркаклар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали 29 май куни Порту шаҳрида бўлиб ўтади. Унда “Манчестер Сити” ва “Челси” ўзаро баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!