«Барселона», «Бавария» ва «Ливерпуль» бир ҳимоячини нишонга олди
Muhammadqodir Ruzmatov
«Лидс» ҳимоячиси Тарик Мухаремовичга «Барселона», «Бавария», «Интер» ва «Ливерпуль»дан жиддий қизиқиш бор.
«Лидс» марказий ҳимоячиси Тарик Мухаремович Европа грандлари эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Маълум қилинишича, 23 ёшли босниялик футболчига «Барселона» ҳануз қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, унинг трансфери «Бавария», «Интер» ва «Ливерпуль» клублари эътиборида.
Эслатиб ўтамиз, Мухаремович жорий йилнинг ёзида «Сассуоло»дан «Лидс»га кўчиб ўтган эди. Трансфер қиймати 37 миллион еврони ташкил этган. Босниялик ҳимоячи инглиз клуби билан 2031 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Изоҳлар (0)