“Барселона” “Бавария”нинг асосий ҳимоячиси билан алоқага чиқди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби “Бавария” ҳимоячиси Давид Алаба билан алоқага чиқди. Бу ҳақда испан нашрлари хабар бермоқда.

Унга кўра “кўк-анор ранглилар” 25 ёшли австриялик футболчи билан ёзги трансферлар даврида “Камп Ноу”га кўчиб ўтиш масаласини муҳокама қилишган.

Маълумот учун, Алаба жорий мавсум “Бавария”да жами 28та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.