"Барселона" Бернарду Силва ва Влахович трансферидан воз кечди
Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансферлар борасидаги режаларига аниқлик киритди.
"Cadena Ser" маълумотига кўра, "кўк-анорранглилар" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ҳамда "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаховични харид қилиш ғоясидан воз кечган.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти эндиликда бошқа трансфер мақсадларига эътибор қаратишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” жорий мавсумда муддатидан аввал Испания чемпионига айланган эди. Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лиганинг сўнгги турида меҳмонда “Валенсия”га қарши майдонга тушади.

Фикрлар