
“Барселона” бир гол билан “ғалати” рекорд ўрнатди
“Барселона” футболчилари Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал биринчи учрашувида “Бенфика” жамоаси меҳмони бўлди.
Учрашувнинг кульминацион нуқтаси 22-дақиқага тўғри келди. Меҳмонлар ҳимоячиси Пау Кубарси рақиб ҳужумчисига қўллаган подкати қизил карточка билан “сийланди”.
Шунга қарамай, каталонияликлар Рафиньянинг 61-дақиқада киритган голи эвазига учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди.
“Барселона” Европа Чемпионлар тарихида 69 дақиқа давомида бир киши кам ўйнаб, ғалабага эришган биринчи жамоа бўлди.
Бундан ташқари, каталонияликлар тўққиз йилдан бери илк маротаба қитъанинг энг нуфузли мусобақаси 1/8 финалида сафардан ғалаба билан қайтди. “Барса” бу борада охирги ғалабасини 2016 йилнинг 23 февралида нишонлаган.
Ўшанда Лионель Мессининг дубли каталонияликларга “Арсенал” устидан муваффақият келтирган эди.
Фикрлар