“Барселона” бир неча ўйинчисини машҳур клубга ўтказиши кутиляпти
“Барселона” ҳужум чизиғини кучайтириш режасидан қайтгани йўқ. Каталонияликларнинг молиявий аҳволи барқарор эмаслиги клуб мутасаддиларини вазиятдан чиқиш учун топқирлик қилишга ундамоқда.
“Барса” ёзги трансферлар ёпилгунига қадар “Милан”дан ҳужумчи Рафаэль Леауни олишни режалаштирган эди. Миланликлар португалиялик ўйинчи учун 175 миллион евро талаб қилди.
Mundodeportivo нашрининг ёзишича, каталонияликлар бу пулнинг ярмини ҳам беролмайди. Бироқ “Милан” Каталония клубининг бир неча футболчисига қизиқаётганини инобатга олиб, уларни савдога қўшмоқчи.
Манбага кўра, “Барселона” хўжайинлари Рафинья, Андреас Кристенсен, Ферран Торрес ва Алехандро Бальдени Миланга жўнатишга тайёр.
Фикрлар