"Барселона" бирданига 3 футболчисига янги шартнома таклиф қилади
Каталониянинг "Барселона" клуби таркибдаги бир неча футболчилар билан шартномани узайтирмоқчи, бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди. Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" Маркос Алонсо, Рональд Араухо ҳамда Гавига янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу борада музокаралар юқори босқичга чиққан.
Маълумот учун, Испания чемпионатининг 14-туридан кейин Каталония клуби 37 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Хави Эрнандес шогирдлари иккинчи ўриндаги "Реал"дан икки очкога олдинда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ ўтгач, рестартдан сўнг илк ўйинда "кўк-анорранглилар" 31 декабрь куни "Эспаньол" билан тўқнаш келади. "Реал Мадрид" эса 30 декабрь куни "Реал Вальядолид" билан баҳс олиб боради.
Фикрлар