“Барселона” бош мураббийи Левандовскини менсимади

“Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган “Бавария”га қарши учрашувдан олдин рақиб ҳужумчиси Роберт  Левандовскини Лионель Месси билан солиштирди.

- Месси ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимизга ёрдам бера олади. Лекин бу жамоавий ютуқ. Ахир унга кимдир ёрдам бериши керак-ку. Жамоавий қудратимиз бўлмаса, Месси камроқ нарсага эришарди.

Левандовски ҳам зўр футболчи. Лекин у Месси даражасида эмас. Бу йил польшалик ҳужумчи Чепионлар лигасида 13 та гол урди. Месси доим тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келади, - деди Сетьен.

“Барселона” ва “Бавария” учрашуви бугун тунда Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!