"Барселона" "бош оғриқ"дан қутиладиганга ўхшайди

"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле "Ювентус" клуби қизиқишлари доирасига кирганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, туринликлар спорт директори Фабио Паратичи франциялик форварднинг трансферига шахсан қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида Дембеле ҳам А Серияда ўзини синаб кўришга тайёр.

Аммо "Барселона" томони 125 миллион еврога олинган ҳужумчисини оз пулга қўйиб юбормоқчи эмас.

Дембеле каталонияликлар сафида жорий мавсумда барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!