"Барселона" бу футболчидан тезроқ қутулмоқчи

  • 25 Apr 17:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" раҳбарияти нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонгни "Манчестер Юнайтед"га 70 миллион еврога сотмоқчи, деди журналист Хосе Альварес El Chiringuito телеканалида.

Tecno

Манбага кўра, ярим ҳимоячининг трансфери мавсум якунида инглиз клубини бошқарадиган Эрике тен Хагнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

Каталония клуби де Йонгдан ташқари яна бир қанча футболчиларни сотувга қўйгани ҳақида хабарлар мавжуд.

Маълумот учун, Френки бу мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!