"Барселона" бугун "қора анъана"га нуқта қўя оладими?

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, бугун тунда Испания Суперкубогининг финал босқичида "Реал Мадрид ва "Барселона" клублари ўртасидаги тўқнашув бўлиб ўтади. Мазкур баҳсни испаниялик Хесус Хиль Монсано бошқариб боради. 
 
Гап шундаки, ушбу ҳакам бошқарган "Эл-класико"ларда "кўк-анорранглилар" ҳали муваффақиятга эриша олмаган. Монcано 3 бора класиколарни бошқариб бўлиб, уларнинг барчасида "қаймоқранглилар"нинг қўли баланд келган. Дастлабки тўқнашувда "қироллик клуби" 3:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, қолган икки баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 
 
Бугун эса яна икки клуб финалда куч синашади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!