“Барселона” раҳбарияти ёзда 33 ёшга тўладиган ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” бу ўринга 3 та футболчининг номзодини кўриб чиқмоқда. Гап Мануэль Локателли («Сассуоло»), Эдуардо Камавинга («Ренн») ва Микель Мерино («Реал Сосьедад») ҳақида кетмоқда.

Бускетс “Барселона”да 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022/2023 йилга қадар имзоланган.

Бускетс жорий мавсум Испания чемпионатида жами 32 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда жамоасининг 4 та голига ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар