"Барселона" Бускетснинг ўрнини босадиган футболчи топди

CHERY AUTO

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих "Барселона"нинг "янги Серхио Бускетс"и бўлиши мумкин.

Tecno

34 ёшли испаниялик мавсум якунида жамоани тарк этади. "Барселона" унинг ўрнини боса оладиган турли хил номзодларни кўриб чиқди. "RAC1" нашри хабариа кўра, Киммих каталонияликларнинг диққат марказида.  28 ёшли германиялик футболчига қизиқиш аввалроқ хабар қилинганди, аммо "кўк гранаталар"нинг нияти тобора жиддийлашиб бормоқда.

"Бавария" Киммихни ушбу ёзда сотмоқчи эмас. "Transfermarkt" портали футболчининг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!