“Барселона” бутунлай барбод бўлди

“Бавария”дан шармандали тарзда мағлуб бўлган “Барселона” сўнгги совриндан ҳам эрта айрилди.

Шундай қилиб, каталониялилар 2007-2008 йилдан бери илк марта мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлди.

Каталония клуби ўзлари учун эрта тугаган мавсумда Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, Испания Суперкубогини бой берди ва мамлакат Кубоги мусобақасини чорак финалдаёқ тарк этди.

Бир сўз билан айтганда, “Барселона” бутунлай барбод бўлди ва тез орада клубда жуддий ўзгаришлар бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)