Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Барселона» «Челси» вингерини ижарага олмоқчи

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Барселона» қишки трансфер ойнасида ўйин амалиёти кам бўлган «Челси» вингери Эстевао Виллианни ижарага олишни режалаштирмоқда.

«Челси» вингери Эстевао Виллиан қишки трансферлар ойнасида «Барселона»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар Лондон клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган Эстеваонинг вазиятини диққат билан кузатмоқда. Қайд этилишича, бразилиялик футболчи январь ойида ижара асосида бошқа жамоага ўтиш учун «Челси»дан рухсат сўраши мумкин.

«Барселона» эса ушбу имкониятдан фойдаланишга тайёр. Клубнинг спорт директори 19 ёшли иқтидорли футболчининг салоҳиятини анчадан бери юқори баҳолаб келади.

Эстевао жорий мавсумда барча мусобақаларда саккизта учрашувда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ