"Барселона" "Челси"нинг иқтидорли футболчисини таркибга қўшиб олди
"Барселона" "Челси"нинг ёш футболчиси Тудор Мендел-Идову билан шартнома имзолади.
Нигериялик ҳужумчи "кўк-анорранглилар" билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Қайд этиш лозим, Тудор ўнг қанот вингери ҳисобланади. Унинг тезкорлиги ва дриблинг қобиляти анча яхши шаклланган.
У янги мавсумни "Барселона Б" жамоаси сафида ўтказиши кутиляпти.
Фикрлар