"Барселона" Чемпионлар Лигаси фаворити эмас!"

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро жамоанинг совринлар учун курашиш имконияти ҳақида фикр билдирди:

"Барса" - бу "Барса", шунинг учун ҳам бир ҳар бир титул учун кураш олиб боришимиз лозим. Биз Чемпионлар Лигаси фаворити эмасмиз. Бироқ рақиблар бизни ҳурмат қилади.

Ҳар сафар "кўк-анорранглилар"га қарши ўйнаганимизда, ҳатто бу уларнинг энг кучсиз пайтлари бўлса ҳам ўзимизга-ўзимиз: "Бу "Барселона", дер эдик. Балки ЕЧЛда кўпчилик биздан кўп нарса кутмас, бироқ эҳтиёт бўлинг!",-дея аргентиналик ҳужумчи сўзларини RAC1 келтирмоқда.

Маълумот учун, 33 ёшли Агуэро "Манчестер Сити"даги 10 йиллик фаолиятидан кейин эркин агенти сифатида Каталонияга кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!