"Барселона" дарвозабони номаълум муддатга сафдан чиқди

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Нето Испания кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган "Ибица"га (2:1) қарши ўйинда жароҳат олди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 30 ёшли посбоннинг қачон сафга қайтиши номаълум.

Маълумот учун, Нето жорий мавсум “Барселона” сафида 4 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 7 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!