"Барселона" дарвозабони операция қилинади

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Нето жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик посбони машғулотлар пайтида чап қўл билак қисмидаги суягини синдириб олган эди. Шифокорлар унинг қўлини операция қилиш керак деган қарорга келишди. Унинг соғайиб кетиши учун эса тахминан 5 ҳафта вақт талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Нетони жорий ёз “Валенсия”дан 26 млн еврога сотиб олган эди. У каталонияликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!