"Барселона" Дембелени Неймарга алмаштирмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби ПСЖдаги собиқ ҳужумчиси Неймарни яна жамоага қайтармоқчи.

Goal.com тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” бразилиялик футболчи эвазига ўзининг франциялик вингери Усмон Дембелени таклиф қилишмоқчи. Уларнинг фикрича парижликлар устози Томас Тухелда ҳам Дембелени яна жамоасида кўриш истаги мавжуд. Эслатиб ўтиш лозимки, Дембеле ўз вақтида “Боруссия” Дортмунд сафида айнан Тухель қўл остида тўп сурган.

Бундан аввалроқ эса Неймар “Барселона” етакчиси Лионель Месси билан муносабатлари яхши эмаслиги боис “Камп Ноу”га қайта олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!