"Барселона" Дестнинг келадаги борасида бир қарорга келди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячи Сержино Дестнинг келажаги борасида бир қарорга келди. Инсайдер Хави Мигелнинг маълум қилишича, "кўк-анорранглилар" америкалик футболчини жорий трансфер ойнасида сотмоқчи.

Агар сотув амалга ошмаса, Испания чемпиони футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан аввал бекор қилишга тайёр. Дест бош мураббий Хави Эрнандеснинг режаларида йўқ.

Сержино "Барселона"га Амстердамнинг "Аякс" клубидан 21 миллион евро эвазига ўтган эди. Ҳимоячининг меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Дест "Милан"да ижара асосида ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!