"Барселона" ЕЧЛни ютмоқчи
“Барселона” клуби хавбеки Артуро Видаль Ла Лига чемпионлиги “Реал”га бой берилгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Бу қайғули кун эди, биз ажойиб чемпионатни бой бердик. Бу клубимиз шаънига тўғри келмайди.
Аммо, тарих бу билан якунланмайди. Энг зўр турнир ҳали давом этади ва биз мақсадимиз учун охиригача курашамиз. Биз - “Барселона”миз”, - дейди чилилик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Наполи"га қарши баҳс олиб бормоқда.
Фикрлар