"Барселона" етакчиларидан бири "Лион"га қарши баҳсни ўтказиб юборади
Хабарингиз бор бундан аввалроқ “Барселона” вингери Усмон Дембеле кеча Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган “Райо Вальекано”га (3:1) қарши баҳсда жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинроқ маълум бўлдики, 21 ёшли франциялик футболчининг чап оёқ тиззасидан олган жароҳати бироз жиддий ва у “Лион”га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида иштирок эта олмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Лион” жамоалари ўртасидаги учрашув 13 март куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг Франциядаги баҳс 0:0 ҳисобида якунланган эди.
Фикрлар