"Барселона" етакчиси кубок баҳсида жамоасига ёрдам бера олмайди
"Барселона" матбуот хизмати жамоа ҳужумчи Рафиньянинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
Манба маълумотига кўра, вингер Ла Лиганинг 22-турида "Эльче"га қарши учрашувда ўзини ноқулай ҳис қилиб, захирага олинган эди. Тиббий кўрик натижаларидан сўнг Каталония клуби шифокорлари бразилиялик футболчига сонни яқинлаштирувчи мушакнинг чўзилиши ташхисини қўйишган. Маълум бўлишича, 29 ёшли форвард 3 февраль куни "Альбасете"га қарши бўлиб ўтадиган Испания Кубоги баҳсида жамоасига ёрдам бера олмайди. Футболчи 1 ҳафтадан сўнг сафга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер жорий мавсум Каталония клуби сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол киритди ва 5 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар