Асосий мазмунга ўтиш

«Барселона» Фермин Лопесни 100 миллион еврога сотиши мумкин

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Каталонияликлар молиявий муаммолар сабаб Лопес билан хайрлашишга тайёр.

«Барселона» Испания терма жамоаси вакили, 23 ёшли ярим ҳимоячи Фермин Лопес бўйича трансфер таклифларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Маълум қилинишича, каталонияликлар аслида футболчини сотишни режалаштирмаяпти. Бироқ молиявий муаммолар туфайли уни тахминан 100 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Лопесга Лондоннинг «Челси» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар эса расмий таклиф тайёрламоқда.

Қайд этиш лозим, 2025 йилнинг ёзида Фермин «Челси»га ўтиш таклифини рад этиб, «Барселона»да қолишга қарор қилган эди. Шу йилнинг февралида у каталонияликлар билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтирди.

Маълумот ўрнида, ярим ҳимоячи 2023 йилдан буён каталонияликларнинг асосий жамоасида тўп тепмоқда. Бу вақт давомида у 148 та учрашувда иштирок этиб, 37 та гол урди ва 32 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Фермин Лопеснинг трансфер қиймати 110 миллион еврога баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ