"Барселона" фикридан қайтди, ПСЖ эса бундан фойдаланиб қолмоқчи

“Барселона” катта эҳтимол билан “Манчестер Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсияни жорий қишки трансферлар даврида сотиб олмайди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, бундан ПСЖ унумли фойдаланиб, 20 ёшли испаниялик футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи ва уни январдаёқ, сотиб олишни режа қилмоқда. Гарсия эса, “Барселона”га қайтиш истагида турибди, аммо парижликлар унга нисбатан яхшироқ таклиф билдириши мумкин.

Эрик Гарсия асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум “Манчестер Сити”да 7 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!