Ads

Франциянинг "Монпелье" клуби дарвозабони Бенжамен Леконт фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

Midi Libre тарқатган хабарга қараганда 23 ёшли посбонга "Барселона"дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Француз клуби хўжайини эса агар гранд жамоалардан таклифлар бўлса, уни қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган.

Таъкидлаш керакки, каталонияликлар Леконтни ёзда жамоадан кетиши кутилаётган захира дарвозабони Яспер Силлессенга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.