“Барселона” футболчиларга овқат бермаяпти

“Барселона” раҳбарияти молиявий инқироз оқибатларини юмшатиш учун турли усулларни қўллашга мажбур бўлмоқда.

Relevo нашрининг таъкидлашича, Каталония клуби мутасаддилари харажатларни қисқартириш мақсадида ўринбосарлар жамоасига бериладиган тушликларни бекор қилди.

Футболчилар аввал клуб базасида нонушта қилиб, кейин эрталабки машғулотларда қатнашар эди. Тушлик вақтида истаган ўйинчи базадаги ошхонада овқатланиши мумкин эди. Раҳбарият айнан тушликни бекор қилди.

Ўринбосарлар жамоаси мураббийи Рафа Маркес футболчилар иккита машғулот орасида уйида овқатланиб, бироз ҳордиқ чиқаришига рухсат бериб юборди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!