“Барселона” футболчилари Канселудан ғазабда

"Манчестер Сити"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу "Барселона"даги собиқ жамоадошларида яхши таассурот қолдирмади.

Португалиялик футболчи ўтган мавсумда "блауграна"да ижара асосида ўйнаган. “Diario Sport” хабарига кўра, жамоада кўпчилик футболчининг хатти-ҳаракатидан норози бўлган. Манбага кўра, Канселу асосий таркибга киритилмаганида менсимаган ва ёш жамоадошлари билан яхши муносабатда бўлмаган. Буларнинг барчаси, айниқса, "Барса"нинг баъзи асосий футболчиларини ғазаблантирган.

Жоау Канселу мавсум охирида "Манчестер Сити"га қайтди. Ҳимоячининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!