"Барселона" футболчилари нега ўйинга самолётда эмас автобусда борди?

"Барселона" Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган "Уэска"га (1:0) қарши баҳсида 30 минг еврони тежаб қолди. Бу ҳақда Onze TV хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “кўк-анор ранглилар” Уэскага самолётда эмас автобусда борган. Гап шундаки, Каталония ва Уэска шаҳарларига самолёт ҳам, автобус ҳам бир хил вақтда боради.

Бундан аввалроқ, “Барселона”да молиявий инқироз оғирлашгани ва шу сабабли, раҳбарият футболчилардан маошни камайтиришни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!