"Барселона" футболчиси АПЛ клубидан тушган таклифни рад этди
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Англияга кўчиб ўтмоқчи эмас.
Хабарларга кўра, каталонияликлар посбони Лондоннинг "Вест Хэм" клубидан тушган таклифга рад жавобини берган. Сабаби у оиласидан узоққа кетишни истамаган. Аввалроқ, Марк-Анде тер Штеген Каталониянинг "Жирона" клубига ўтишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Дарвозабоннинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсумда германиялик кипер атига битта учрашувда майдонга тушди холос.
Маълумот учун, "Вест Хэм" АПЛнинг 22-туридан сўнг, турнир жадвалининг 18-поғонасини банд этиб турибди.



Фикрлар