“Барселона” футболчиси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити "Ренн"га ўтиши мумкин. Айни пайтда клублар 28 ёшли футболчининг трансфери борасида муҳокама олиб бормоқда, деб хабар берди “Marca” нашри.
Француз клуби фулбэкни 1 мавсум учун ижарага олишга тайёр. Лекин “Ренн” футболчининг маошини 100 фоиз ўз зиммасига олишни истамапти.
Самуэль “Барса” бош мураббийи Хавининг янги мавсум режаларига киритилмаган. Каталонияликлар раҳбарияти уни иложи борича тезроқ сотиб юборишни мўлжалламоқда.
Аввалроқ, Умтитига "Марсель", "Ницца", "Лион", "Фиорентина" ва "Рома" каби жамоалар ҳам даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.
2021/22 йилги мавсум Умтити "Барселона"нинг фақатгина битта учрашувида қатнашди: у Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Осасуна"га қарши ўйинни тўлиқ ўтказди (2:2) ва битта сариқ карточка олган.
Фикрлар