"Барселона" футболчиси жамоадан кетиши мумкин

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Карлес Аленья жамоадан кетишга яқин турибди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти 21 ёшли испаниялик футболчини қишки трансферлар даврида ижарага бериб юборишни режалаштиришмоқда. Айрим маълумотларга кўра Аленья мавсумни Ла Лиганинг бошқа бир клубида ёки АПЛда давом эттириши мумкин.

Маълумот учун, Аленья жорий мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Унинг товон пули эса 75 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!