"Барселона" футболчиси муҳим қарорни қабул қилди
2022/2023-йилги мавсум якунида Серхио Бускетс “Барселона”ни тарк этади, деб хабар берди "Goal.com" нашри.
Сўнгги пайтларда футболчи ўз ўйини учун мунтазам равишда танқидларга учради. Аниқроқ айтадиган бўлсак, тажрибали ярим ҳимоячининг ўйини “Реал”, “Интер” ва “Бавария”га қарши омадсиз баҳслардан сўнг кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Хави Бускетсга ишонишда давом этмоқда, аммо Серхио олдинги савияси каби ўйнай олмаяпти. Шу боис, у мавсум сўнггида Каталонияни тарк этиши мумкин.
Серхио Бускетс бутун фаолиятини "Барселона"да ўтказади. Ярим ҳимоячи жамоа сафида 690 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 43 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар