
"Барселона" футболчиси номаълум муддатга сафдан чиқди
“Барселона” ярим ҳимоячиси Анссуман Фати жароҳат олди.
Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга кўра, 17 ёшли футболчи машғулотлар пайтида ўнг оёқ сон қисмидан жароҳат олган. Унинг қачон сафга қайтиши эса ҳозирча номаълум.
Энди Фати эртага 12 сентябрь куни “Химнастик”га қарши бўладиган ўртоқлик учрашувида иштирок этмайди.
Ансуман ўтган мавсум Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар