"Барселона" футболчиси "Валенсия"га кўчиб ўтишга яқин турибди

  • 30 июнь, 2019, 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Рафинья "Валенсия"га кўчиб ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери “кўршапалаклар”га 15 млн еврога тушади.

Таъкидлаш керакки, Рафинья сўнгги йилларда жуда кўп жароҳатлар олди ва шу боис “кўк-анор ранглилар”нинг асосий таркибига кира олмади.

Маълумот учун, Рафинья ўтган мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 12та ўйинда майдонга тушди ва 3та голга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона"нинг голландиялик дарвозабони Яспер Силлесен ҳам "Валенсия"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!