
"Барселона" футболчисидан ғазабда
"Барселона" Суперкубок финали олдидан Рональд Араухо борасида чиқаётган миш-мишлардан норози.
Аввалроқ, ҳимоячи клубни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлиб, унга "Ювентус" қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиқа бошлаганди.
"Marca" хабарига кўра, каталонияликлар уругвайлик футболчини энг яхши марказий ҳимоячилардан бири деб ҳисоблаб, узоқ йиллар клубда қолишига ишонган. "Кўк-анорранглилар" ҳозир футболчининг кетиши ҳақида хабарлар чиқадиган пайт эмас, деб ҳисоблашади.
Жамоа бугун "Реал"га қарши мавсумдаги илк соврини ютиш учун майдонга тушади ва бундай хабарлар жамоани чалғитиши мумкин. Шунинг учун, клуб бугунги беллашув қайдномасига ўйинчини киритмаслик ҳақида ўйлаб кўради.
Маълумот учун, ҳимоячи ҳали ўзининг келажаги борасида ҳеч нарса айтмаган. Бироқ каталонияликлар ушбу муносабатидан, "Ювентус" ўртасида музокаралар норасмий кетаётганини тасдиқлайди.
Фикрлар