“Барселона” футболчисидан воз кечди

“Барселона” раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Самюэль Умтитини қўйиб юборишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, клуб хўжайинлари франциялик футболчининг иқтидорини юқори баҳолайди, лекин унинг аксарият вақтини жароҳатларини даволашга сарфлаётгани уларга маъқул келмаяпти. Шу боис, клуб Умтитини қишда трансфер қилишга розилик берди.

Умтити учун курашда “Ювентус” фаворит ҳисобланади. Бироқ, каталонияликлар бошқа клубларнинг таклифини ҳам ўрганиб чиқишга тайёр. Самюэлга қизиқаётганлар орасида “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Бавария” ва “Милан” каби етакчи жамоалар ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!