“Барселона” футболчисидан воз кечди

“Барселона” раҳбарияти бош мураббий Хавининг келажак режаларига киритилмаган америкалик ҳимоячи Сержиньо Дестни сотиб юборишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар бу трансфердан 30 миллион евро ишлаб олишни мўлжаллаяпти.

Дест 2020 йили аввалги бош мураббий Рональд Куман талаби билан олиб келинган эди. Ўшанда бу ҳимоячи учун клуб “Аякс”га 21 миллион евро тўлаган.

Хави собиқ мураббий танлаган ўйинчилар билан ишламоқчи эмас. Шунинг учун ҳам клуб Сержиньодан воз кечяпти. Каталонияликлар билан яна уч йиллик шартномаси бўлган ҳимоячи бу мавсум 31 маротаба майдонга тушди ва учта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!