"Барселона" футболчисига АПЛнинг 3та гранд клуби қизиқяпти

"Челси" "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухони ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда 90min.com.

Аввалқро, уругвайлик футболчига "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. "Transfermarkt" поратли 22 ёшли Рональдни 25 миллион еврога баҳоламоқда. 

Жорий мавсум Араухо 14та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг каталонияликлар билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

"Барса" бош мураббийи Хави ҳозирча ҳимоячини ўз режаларига киритяпти ва хайрлашмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!